Паррандачилик учун SAGRADA ускуналари энди Узбекистонда
2023 йил июль ойида Тошкент шахрида паррандачилик учун Европа ускуналарини етказиб берувчи SAGRADA компаниясининг омборхонаси ва офиси очилди. Эндиликда Узбекистон паррандачилик хужаликларида хориждан олиб келинган ускуна ва эхтиет кисмларни махаллий омборхонадан, узок кутмасдан харид килиш ва миллий валютада сотиб олиш учун ноеб имконият яратилди.
SAGRADA ускуналари топлами нимадан иборат?
Паррандачилик корхоналарининг махсулдорлиги хужаликда урнатилган ускуналарнинг самарадорлигига боглик. Самарали вазн олиш учун кушни узлуксиз озука ва сув билан таъминлаш зарур. Озука захираси ташкарида жойлашган бункерда сакланади. Озиклантириш ва ичимлик линиялари автоматик тарзда озука ва сув таъминотини амалга оширади.
SAGRADA кафас ва кафассиз бокиладиган бройлер, тухум куядиган товук, курка ва гозлар озиклантириш линияларини универсал BEST озиклантирувчиси (кормушка) билан жихозлайди. Паст, 4 см баландликдаги BEST озиклантирувчиси (кормушкаси) бир кунлик жужаларни озукага тез ва кулай етиб бориш имкониятини яратади. Инновацион шакли туфайли кушлар озиклантирувчи (кормушка) атрофида жойлашиб, ички кисмига туша олмайди, натижада озука жужа ахлати билан ифлосланмайди, лекин озиклантирувчидан (кормушкадан) фойдаланиш блокланмайди.
Кушхонада мухим булган нарса – сувни тайерлаш мосламаси. Бу мосламадан ичимлик линияси бошланади. Сувни тайерлаш мосламаси ичимлик тизимини сув босими кутарилишидан химоя килади, ортикча булган такдирда босимни пасайтиради, сувни механик аралашмаларидан тозалайди, сув сарфини хисобга олиб, маълумотларни компьютерга узатади, Dosatron воситачиси ердамида сувга витамин ва дориларни аралаштириб беради.
Паррандани мувафакиятли етиштиришнинг кейинги мухим омили микроклиматдир. Кушнинг ривожланишида шамоллатиш, еруглик, харорат ва намлик мухим роль уйнайди.
Ушбу параметрларнинг макбул даражасига эришиш учун SAGRADA барча тизимларнинг хисоб – китобларини амалга оширади ва паррандачиликда хам пол, хам кафасда бокиладиган паррандаларга оптимал микроклиматни яратиш учун ускуналар тупламини етказиб беради. Тупламга куйидагилар киради:
- Иситиш тизими ва кишки вентиляция;
- Туннель шамоллатиш тизими (езги вентиляция) ва Pad Cooling панеллари;
- Автоматик климат-контроль.
Замонавий Total Control микроклимат назорати компьютерлари вентиляция, совутиш ва иситиш тизимларини автоматик ишлашига, шунингдек, хароратни хар кандай узгаришига реакция килиб, колган жихозларнинг ишлаши билан мувофиклаштиришга имкон беради. Автоматик климат-контроль ва тугри созланган вентиляциядан фойдаланганда, SAGRADA ускунаси ташкаридаги +40°C хароратни кушхонада +15°C ва ундан купрок совутиш имконини беради, иссиклик стрессини ва кушларни оммавий улимини олдини олишга ердам беради.
«SAGRADA-UZBEKISTAN»
+998 93 908 23 32
г. Ташкент, 1А Махзуны, Яшнабадский район
Геолокация






